Боксчиларимиз Россиядаги ҳалқаро турнирни супер старт билан бошлади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/05/izobrajenie_2024-05-14_213249271.png)
Биласиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россиянинг Хабаровск шаҳридаги халқаро турнирда иштирок этмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди ва барчаси ишончли ғалаба билан навбатдаги босқичга йўл олди.
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров – Алберт Гатауллин (Россия) 5:0
-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Азрак Бабиров (Озарбайжон) 5:0
-67 кг: Руслан Абдуллаев – Денис Габдрафиков (Россия) 5:0
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев – Марат Магомедов (Россия) рақиб 3-раундда дисквалификация қилинди
18 майга қадар давом этадиган ушбу мусобақада Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Сербия, Озарбайжон ва Мўғулистондан ташриф буюрган 150 нафар чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун жанг қилишади.