Тошкентнинг икки туманида иссиқ сув вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг икки туманида иссиқ сув вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 15 май куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Олмазор тумани: Медгородок даҳаси, ТошҒосМИ, ТошМИ-2 касалхонаси, Хаджаев даҳаси, Фаробий даҳаси, ТошГУПИ, Олимпия даҳаси, Тансиқбоев даҳаси-1,2,3,4, Чимбой ва Қорақамиш даҳалари.

Шайхонтохур тумани: Ибн-Сино-1,2 даҳаси, Белтепа даҳаси, Жар-Ариқ ва Хувайдо даҳалари.

Иссиқ сув таъминоти таъмирлаш ишлари тугалланиши билан тикланади (тахминан 16 майда).

“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур чораларни кўради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: