Самарқандда содир бўлган ЙТҲда «Nехia-2» иккига бўлиниб кетди
Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 18 май куни соат 23:00 ларда содир бўлган.
Самарқанд шаҳар «Хўжадонёр» МФЙ ҳудудидан ўтувчи И.Каримов кўчасида, 33 ёшли ҳайдовчи Nехia-2 машинасида кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томон четки қисмида жойлашган темир устунга ўнг ён томон орқа эшиги билан урилган. ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳатланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.