Оқ уй: Раисий вертолёти ҳалокатига хорижий аралашув белгилари йўқ

Оқ уй: Раисий вертолёти ҳалокатига хорижий аралашув белгилари йўқ

Оқ уй Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг қулашига чет эл аралашуви аломатларини кўрмаганини айтди.

 

Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдори маълум қилди, дея хабар беради NBC News.

 

Унинг сўзларига кўра, вертолёт ҳалокатида жиноий ҳаракатлар мавжудлигини исботловчи далиллар йўқ.

 

“Хорижий аралашув умуман йўқ”, деди расмий.

 

Раисий ўлими Теҳрон ва Вашингтон муносабатларида туб ўзгаришларга олиб келмайди, дея қўшимча қилди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: