Президент ҳамда ижод мактабларига қабул 1 июндан бошланади
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Президент ҳамда ижод мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан бошланишини эълон қилди.
Ҳужжатлар қабули 20 июнга қадар давом этиб, онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга, ижод мактабларига эса 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга қабул қилинади.
Талабгорлардан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, фотосурати (охирги 2 ойда олинган), ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши ҳамда баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган). талаб этилади.