Теlegram асосчиси Павел Дуров муҳим янгилик
Эндиликда битта ҳештег билан мессенжерда жойлашган барча очиқ каналлардаги постларни топиш мумкин бўлади.
“Шу ойнинг охирларига бориб, ҳештег босилганида у белгиланган барча очиқ телеграм-каналлардаги постлар кўринадиган бўлади”, — деб ёзди Дуров.
Маълумот учун, шу пайтгача ҳештег ёрдамида фақат битта канал ичида қидирув амалга ошириларди.
Бундан олдин Telegramʼга шахсий хабарлар юбориши мумкин бўлганлар доирасини бутунлай чеклаш имконияти қўшган эди.