Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 3,8 миллиард еврога оширади

Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 3,8 миллиард еврога оширади

Германия 2024 йилда Украинага ҳарбий ёрдамни яна 3,8 миллиард еврога оширишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters манбасига таяниб. Бу ҳақда аввалроқ Германиянинг Bild газетаси хабар берган эди.

 

Германия мудофаа вазири Борис Писториус сешанба куни НАТОнинг Латвиядаги ҳаво базасига ташрифи чоғида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги саволга жавобан: «Агар биз кўпроқ иш қилмоқчи бўлсак, бизга кўпроқ пул керак», деди.

 

Билд нашрининг ёзишича, Писториус қўшимча маблағ ажратишни таклиф қилган, молия вазири Кристиан Линднер эса бу ғояни қўллаб-қувватлаган. Германия парламенти якуний қарорни июнь ойида қабул қилиши керак. Берлин 2024 йилда Киевни қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан қўллаб-қувватлаш учун 7,1 миллиард евро ажратган, бироқ бу маблағ деярли тўлиқ тақсимланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: