Ўзбекистон ва Озарбайжон онлайн тижорат платформасини яратмоқда
Ўзбекистон ва Озарбайжон икки давлат ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорликни осонлаштириш учун умумий онлайн тижорат платформасини очади. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Губа шаҳрида бўлиб ўтган II Озарбайжон-Ўзбекистон минтақалараро форуми чоғида маълум қилди.
«Бу бизнесменлар бир-бирларини бемалол топишлари мумкин бўлган савдо майдончаси бўлади, ҳам савдо операцияларини амалга ошириш, ҳам инвестиция лойиҳаларини биргаликда бошлаш бўйича», – дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Trend.
Вазирнинг сўзларига кўра, платформа ишбилармонларга савдо-иқтисодий соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш учун бизнес ҳамкорлар топиш имконини беради.