Туркманистонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди
Тадбирда мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этган тадбир доирасида буюк ўзбек шоири Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиши ҳам ташкил этилган.
Қайд этиш жоиз, боғнинг марказий қисми – Махтумқули Фироғий ёдгорлигидир. Ёдгорлик жаҳонга машҳур ёзувчиларнинг 24 ҳайкалини бирлаштирган янги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг марказий қисмига айланди.