Пентагон раҳбари ваколатларни ўринбосарига топширади

Пентагон раҳбари ваколатларни ўринбосарига топширади

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин вақтинча истеъфога чиқади. Бу ҳақда Америка мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Пентагон тушунтиришича, вазир тиббий муолажадан ўтади ва бу вақтда ваколатларини ўринбосари Кейтлин Хиксга ўтказади. Тафсилотлар келтирилмаган.

 

Аввалроқ Пентагон раҳбарига простата саратони ташхиси қўйилгани хабар қилинганди. Вазир шошилинч жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва кейин юзага келган асоратлар туфайли қайта касалхонага ётқизилди. АҚШ президенти маъмуриятига бу ҳақда тўғри маълумот берилмаган, бу эса бир қатор америкалик сиёсатчиларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: