Қодиров Магомед Даудовни янги лавозимга тайинлади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида Магомед Даудовни республика ҳукумати раиси лавозимига таништирди.
Бу лавозимни эгаллаб турган Муслим Хучиев аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг ёрдамчиси этиб тайинланган эди.
«Муслим Магомедович ва Магомед Хожахмедовични масъул лавозимларга тайинланганлари билан чин қалбимдан табриклайман! Ишончим комилки, уларнинг ҳар бири йиллар давомида тўпланган касбий тажрибасини Чеченистон Республикаси, унинг халқи ва буюк Ватанимиз фаровонлиги ва равнақи йўлида ишлатмоқда», — деб ёзди Қодиров ўзининг Телеграм-каналида.