Жиззахда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Жиззахда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 2024 йил 25 май куни 09:15 ларда Ш.Рашидов туманидан ўтган йўлда содир бўлган.

 

Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 20 ёшли С.А. Lacetti’ни Самарқанд-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, қайрилиб олиш қисмида 4.1.1 йўл белгисига амал қилмасдан орқага қайрилган.

 

Шу вақтда Тошкент-Самарқанд йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 53 ёшли Х.Р. бошқарувида бўлган йўловчи автобуснинг йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир қилган.

 

Натижада, Lacetti салонида бўлган 21 ёшли йўловчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 20 ёшли яна бир йўловчи ва ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: