Ўзбекистон Суперлигаси. “Пахтакор” ўз майдонида “Қизилқум”ни енга олмади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/05/izobrajenie_2024-05-26_021330096.jpg)
Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қизилқум” баҳси бўлиб ўтди. Беллашувда томонлар 1:1 ҳисоби қайд этди.
Дастлаб, биринчи бўлим сўнгида Элгужа Лобжанидзе ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада Достонбек Ҳамдамов орадаги фарқни йўқ қилди. 56-дақиқада эса Сардор Собирхўжаев қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди.