«Барселона» Ямалдан айрилди

«Барселона» Ямалдан айрилди

Каталониянинг «Барселона» клуби юлдузли қанот ҳужумчиси Ламин Ямал УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида Озарбайжоннинг «Сабах» жамоасига қарши сафар учрашувида иштирок этмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

19 ёшли футболчи ўнг тўпиғидаги енгил ноқулайлик сабабли мазкур баҳсни ўтказиб юборади. Кутилганидек, Ямал якшанба куни «Депортиво»га қарши Испания чемпионати учрашувида майдонга тушиши мумкин.

«Сабах» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс 25 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўрт туридан кейин мезбонлар уч очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 31-ўринни эгаллаб турибди. «Кўк-анорранглилар» эса тўққиз очко билан бешинчи поғонада бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: