Дания Фаластинни тан олиш ҳақидаги резолюцияни рад этди

Дания Фаластинни тан олиш ҳақидаги резолюцияни рад этди

Дания парламенти 28 май, сешанба куни Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги резолюция лойиҳасини кўпчилик овоз билан рад этди. Ҳужжатнинг қабул қилинишига 83 депутат қарши чиқди, 21 нафари ёқлаб овоз берди, яна икки нафари бетараф қолди, деб хабар беради Дания парламенти сайти.

 

Фаластин давлатини тан олиш таклифи шу йил феврал ойи охирида тўртта мухолифат партияси томонидан илгари сурилган эди. Апрел ойида парламентда лойиҳанинг биринчи муҳокамаси чоғида ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен Дания «мустақил Фаластин давлатини тан ололмайди, чунки бунинг учун ҳеч қандай дастлабки шартлар йўқ» деди. «Биз бу резолюцияни қўллаб-қувватлай олмаймиз, бироқ биз буни қила оладиган кун келишини истаймиз», – дея Расмуссен сўзларини келтирган Reuters.

 

Айни пайтда, Фаластин 28 май куни Норвегия, Испания ва Ирландия томонидан расман мустақил давлат сифатида тан олинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: