G7 ва Европа Иттифоқи SWIFT аналогидан фойдаланадиган банкларга қарши санкцияларни муҳокама қилади
Катта еттилик давлатлари ва Европа Иттифоқи Россия Марказий банкининг SWIFT тизимининг аналогидан фойдаланган ҳолда учинчи давлат банкларига нисбатан санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
“Россия Марказий банкининг SWIFT-га ўхшаш молиявий хабар алмашиш тизимидан чекловларни четлаб ўтиш учун фойдаланадиган учинчи мамлакатлардаги кредиторларга қарши чоралар муҳокама қилинмоқда”, — деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб.
Бироқ ҳозирча аниқ чора-тадбирлар бўйича келишиб олинмаган.