Германия янги миграция дастурини ишга туширди, меҳнат бозорига киришни осонлаштиради

Германия янги миграция дастурини ишга туширди, меҳнат бозорига киришни осонлаштиради

Дастур исталган чет элликларга иш таклифисиз ҳам кўчиб ўтиш имконини беради.

 

Яшаш учун рухсатнома бир йилга берилади. Бу вақт ичида хорижлик иш топиши керак, қизиқувчилар эса 1 июндаёқ ҳужжатларни топширишлари мумкин бўлади.

 

Тиббиёт, транспорт ёки IТ каби талабга эга бўлган касблар бўйича мутахассислар энди тил билишлари шарт эмас. Ушбу турдаги виза Германия ҳукумати томонидан кадрлар этишмаслиги шароитида жорий этилган. Ўтган йили мамлакатда қарийб 600 минг ходим етишмасди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: