Жанубий Корея ўз ядро қуролини яратмайди
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги раҳбари Син Вон Сик ўз ядро қуролини яратиш ғоясини реал эмас, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Сингапурда бўлиб ўтган «Shangri La-Dialogue» хавфсизлик форумида маълум қилинди.
«Жанубий Кореяда ядро қуролининг ишлаб чиқилиши биз ядро қуролини тарқатмаслик режимига ишонмаслигимизни англатади… Биз бу йўлдан бормаймиз», — дея вазирнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Син Вон Сик Корея Республикаси ва АҚШ ўртасидаги иттифоқни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.