Хитой раҳбари Ғазо бўйича халқаро конференция ўтказишга чақирди

Хитой раҳбари Ғазо бўйича халқаро конференция ўтказишга чақирди

Си Цзиньпин бу ҳақида Пекинда бўлиб ўтган араб давлатлари вакиллари билан мулоқот давомида маълум қилди. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

«Яқин Шарқ тараққиётнинг улкан истиқболига эга минтақа, аммо у ерда ҳамон қуролли низолар давом этмоқда. Уруш чексиз давом эта олмайди, адолат абадий йўқолмайди ва “икки халқ – икки давлат» тамойилини ўзбошимчалик билан бузиб бўлмайди», — дея таъкидлади Си Цзиньпин.

Унинг сўзларига кўра, Хитой 1967 йилдаги чегаралар доирасида тўлиқ суверенитетга эга бўлган ва пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган мустақил Фаластин давлатининг ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди.

«Биз Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо давлат сифатида киришини, шунингдек, тинчликка эришиш учун кенгроқ кўламли, самарали ва юқори даражадаги халқаро тинчлик конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлаймиз», — дея қўшимча қилди ХХР етакчиси. Си Цзиньпиндан сўнг нутқ сўзлаган Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг Ғазо секторидаги урушни урушини тўхтатишига босим ўтказишга чақирди.

«Халқаро ҳамжамиятни Ғазога зудлик билан узоқ муддатли гуманитар ёрдам кўрсатишга, Исроил қамалини тўхтатишга ва фаластинликларни ўз ерларини мажбуран тарк этишга мажбурлашга чек қўйишга чақираман», — деди ас-Сиси.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: