Ҳужжатларни сохталаштиришда айбдор деб топилган Трампнинг сайловолди кампанияси учун қарийб 53 миллион доллар йиғилди
Дональд Трамп тарафдорлари бу республикачиларнинг онлайн маблағ йиғиш рекордини янгилаганини ва донорларнинг учдан бир қисми биринчи марта хайрия қилаётганини айтишмоқда.
Politico нашри маълумотларига кўра, апрел ойи охирида амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг сайловолди кампаниясида 84 миллион доллар, Трамп кампаниясида эса 49 миллион доллар йиғилган эди. Президентлик сайловолди кампаниялари учун йиғилган маблағларнинг аниқ миқдори маълумотлар АҚШ Федерал сайлов комиссиясига тақдим этилганидан кейин маълум бўлади.