Путин ширин мевалар учун Ўзбекистон вазирига миннатдорлик билдирди
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар арафасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги вазирига мазали мевалар учун миннатдорчилик билдирди.
«Мева учун раҳмат, президент уни менга юборади. Жуда мазали», — деди Путин Мирзиёев билан Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар олдидаги расмий учрашувда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Иброҳим Абдураҳмоновга.
Бундан аввал Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувлар икки давлат ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар очишига ишонч билдирганди.