Махачевнинг кейинги рақиби кимлиги маълум бўлди

Махачевнинг кейинги рақиби кимлиги маълум бўлди

UFC раҳбари Дана Уайт  камарини муваффақиятли ҳимоя қилган Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

 

UFC бош директорининг айтишича, енгил вазнда (70 кггача) ташкилот чемпиони Ислам Махачев кейинги жангини Арман Царукянга қарши ўтказади.

 

“Ислам Махачевнинг навбатдаги жанги катта эҳтимол билан Арман Царукянга қарши бўлиб ўтади. Лекин биз Исламга яримўрта вазн (77 кггача) тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритиш орзусига ҳам чеклов қўймаймиз”, — деди Уайт турнирдан кейинги матбуот анжуманида.

 

Эслатиб ўтамиз, UFC 302 турнирининг марказий жангида россиялик чемпион америкалик даъвогар Дастин Порьени бешинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: