Мана сизга олам-олам гул, мана сизга баҳор байрами!.. Узр сўраб чиқишди!
Фатво маркази криптовалюта савдоси жоиз эмаслиги ҳақидаги фатвосини рад этиб, узр сўради.
Маълум қилинишича, тўлиқ ўрганилмаган бу маълумот техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.
«Фатво маркази томонидан «криптовалюталар савдоси жоизми?» деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида. Мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмаган. Шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Фатво маркази кузатувчилардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эълон қилинишини маълум қилди.