Трамп: «Эрон бўйича катта қарор қабул қилишим керак»

Трамп: «Эрон бўйича катта қарор қабул қилишим керак»

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан давом этаётган можарода муҳим қарор қабул қилиш арафасида эканини маълум қилди.

Axios нашрига берган интервьюсида Трамп Вашингтон Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳужумларни қайта бошлаш ёки бошқа йўлни танлаш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.

«Олдимда катта қарор турибди. Эрон режимини йўқ қилиш учун боришни истайманми ёки йўқми? Бу жуда муҳим қарор. Ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин», — деди Трамп.

Axios маълумотига кўра, АҚШ президенти келаси ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Баҳрайн, Қувайт ва Уммон раҳбарлари билан учрашиб, можаронинг кейинги босқичини муҳокама қилиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: