Ғазода қирғин бошланганига 245 кун бўлди
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 245 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Нусейрат ва Магази, Рафаҳ, Хон Юнис ва Дайр ал-Балаҳ лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 70 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36564 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар Ғазо муниципалитети биносини портлатиб юбордилар, у ерда Нусейрат лагери мери Ияд ал-Мугарий ҳалок бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Қуддус, Рамаллаҳ ва Наблусга ҳужум қилмоқда. Бир кунда 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 13 нафари яраланди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Керем Шалом назорат-ўтказиш пунктининг ишғол штабига ҳужум қилди, Рафаҳ ва Дайр ал-Балоҳда 4 та Меркава танкини йўқ қилди, шунингдек, Рафаҳ жанубидаги бинода ўтирган бир гуруҳ босқинчиларни йўқ қилди.
▪️Чегара билмас шифокорлар: Дайр ал-Балаҳдаги Ал-Ақсо касалхонаси Ғазонинг нишонга олинган марказий қисмига Исроилнинг бир неча кун давом этган тинимсиз ҳужумларидан сўнг ярадорлар ва ҳалок бўлганлар билан тўлиб кетган кемадир.
▪️Accosiated Press: Исроил АҚШнинг Ғазода ўт очишни тўхтатишга олиб келадиган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини қабул қилишга уринишига алоҳида эътироз билдирмоқда.