Россия Украинадаги 210 минг бинони вайрон қилди

Россия Украинадаги 210 минг бинони вайрон қилди

Россия Украинада камида 210 минг бинони вайрон қилди.Бу ҳақда New York Times хабар берди.

 

Россия ҳужумлари натижасида энг кўп зарар етказилган ҳудуд Мариупол шаҳри бўлди. Бундан ташқари, Харьков, Маринка, Рубежное, Бахмут, Ирпен, Запорожье, Орехов, Херсон, Новая Каховка, Олешки, Рени ва Измаил шаҳарлари ҳам рус қўшинлари томонидан бутунлай ёки сезиларли даражада вайрон қилинган.

 

 

4 июнь куни The New York Times (NYT) газетасида чоп этилган таҳлилга кўра, Россия кенг кўламли босқинчилик бошланганидан бери Украинада камида 210 минг бино вайрон бўлган.

 

 

Сунъий йўлдош маълумотларини ўрганиш шуни кўрсатадики, 106 касалхона, 109 черков, ибодатхоналар, масжидлар ва монастирлар ва 708 мактаб, коллеж ва университетлар вайрон қилинган. Сўнгги ойларда Россия яна бир бор1 июнда Украинанинг энергетика инфратузилмасига оммавий ракета ҳужумини кучайтирди.

 

 

Украина энергетика вазири Ҳерман Ҳалушченконинг айтишича, Запорижье, Днепр, Донецк, Кировоград ва Ивано-Франковск вилоятларидаги энергетика инфратузилмаси Россия кучлари томонидан ўққа тутилган.

 

«Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига зарбалари давлатга 1 миллиард доллардан ортиқ зарар келтирди»,– дейди Ҳалушченко.

Дўстларингизга ҳам юборинг: