Такер Карлсон: Украинада коррупция даражаси юқори

Такер Карлсон: Украинада коррупция даражаси юқори

Америкалик журналист Такер Карлсон Украинадаги коррупция ҳақида фикр билдириб, агар Киевда ядровий қурол сақланиб қолганида, уни бошқа кучларга сотиб юбориши мумкин эди, деган фикрни билдирди.

Карлсон бу ҳақда ўзининг YouTube каналида гапирган. У Украинада коррупция даражаси юқори эканини таъкидлаб, ядровий қурол ҳам назоратдан чиқиб кетиши мумкинлигини даъво қилган.

Журналистнинг сўзларига кўра, бу АҚШ Украинадан ядровий қуролдан воз кечишни талаб қилган сабаблардан бири бўлган.

Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Украина ҳудудида дунёдаги энг йирик ядровий арсеналлардан бири қолган эди. 1994 йилда Украина Будапешт меморандумини имзолаб, ядровий қуролдан воз кечди.

Киев эвазига ҳужжатни имзолаган давлатлар, жумладан АҚШ томонидан хавфсизлик бўйича муайян мажбуриятлар олган.

Сўнгги йилларда Украинада мамлакатнинг ядровий мақомидан воз кечгани ҳақида турли баёнотлар янграган. 2022 йил февраль ойида Владимир Зеленский Мюнхен хавфсизлик конференциясида Будапешт меморандуми бўйича хавфсизлик кафолатлари масаласини қайта кўриб чиқиш мумкинлигини айтган.

Россия ТИВ вакиллари эса Украинада ядровий мақомни тиклаш эҳтимоли ҳақидаги баёнотларга жиддий муносабатда бўлиш зарурлигини билдириб келган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: