Толибон Берлин билан Германиядаги афғонларни ўз ватанларига депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқчи
Бу ҳақда BILD хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Германия канцлери Олаф Шолц мамлакатда террорчилик хавфини юзага келтирадиган афғонистонлик ва суриялик муҳожирлар ўз юртларига депортация қилиниши ҳақида эълон қилган эди. Аввалроқ Германия хавфсизлик масаласидаги муаммолар туфайли ушбу мамлакатларга депортация қилишни тўхтатган эди.
Толибоннинг Ташқи ишлар вазирлиги «афғон фуқароларининг Германиядан депортация қилиниши жараёнини кузатиб бораётганини» маълум қилди ва Берлинга бу масалани “дипломатик каналлар орқали” ҳал қилишни таклиф қилди.