Дўстлик каналида 14 ёшли бола чўкиб кетди

Дўстлик каналида 14 ёшли бола чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида 14 ёшли бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

 

Бекобод туман прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, 6 июнь куни 16:30 ларда Бекобод тумани, “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида Сирдарё вилояти, Боёвут туманидаги уйда яшовчи 14 ёшли С.Т. чўкиб, вафот этган.

 

Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида унинг мурдаси чўкиб кетган Бекобод тумани, “Қуштамғали” маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналининг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.

 

Айни пайтда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: