Индонезияда питон аёлни ютиб юборди
Бу ҳақда «Detik» портали маълум қилди, деб хабар беради «Репорт».
Қайд этилишича, ҳодиса Жанубий Сулавеси провинциясидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган.
Шундай қилиб, Фарида исмли 45 ёшли аёл 6 июнь куни ғойиб бўлган.
Қидирув чоғида қишлоқ аҳолиси аёл бедарак йўқолган жой ёнидан узунлиги 5 метр бўлган, қорни шишиб кетган питонни топган. Илонни ўлдирган қишлоқ аҳли унинг қорнидан аёлнинг жонсиз жасадини чиқариб олган.
Индонезияда питон одамни биринчи марта ютиб юбораётгани йўқ. Шунга ўхшаш ҳодиса 2022 йилда қайд этилган. Питон қурбони плантацияда ишлайдиган 54 ёшли аёл эди.