Макрон: Франция ва АҚШ Эронга босим ўтказади

Макрон: Франция ва АҚШ Эронга босим ўтказади

Франция ва Қўшма Штатлар Эронни «минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларини тўхтатиш» учун босим ўтказиш ниятида.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Елисей саройидаги музокаралардан сўнг АҚШ президенти Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат Эронга керакли босим ўтказишга қарор қилган.

Франция президенти Теҳронни «минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш, Исроил ҳудудига ракета ҳужумлари, шунингдек, ядровий дастур бўйича позицияси» учун жавобгар деб ҳисоблади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: