АҚШ Ғазога 10 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам юборди

АҚШ Ғазога 10 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам юборди

Сўнгги марта бу тарздаги ёрдам 2 ой олдин етказиб берилган.
АҚШ ҳарбийлари 9 июнь куни Ғазога ҳаводан гуманитар ёрдам дастурини қайта ишга туширди.

 

Қайд этилишича, якшанба куни АҚШ ҳарбий самолётлари Ғазога 10 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жамланмалари ташлаган. Сўнгги марта бу тарздаги ёрдам 2 ой олдин етказиб берилган. Ҳозирда Ғазо секторига қуруқликдан ёрдам олиб кириш Исроил чекловлари туфайли имконсиз деб баҳоланган. Денгиздан ёрдам олиб кириш учун мўлжалланган кўчма порт эса ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ишдан чиққани хабар берилган.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида айтилишича, ҳаводан ташланган гуманитар ёрдам пакетлари Ғазо шимолига инсонпарварлик ёрдамининг бир қисмидир. Агар қуруқлик ва денгизда ёрдам жўнатишга монелик қилувчи омиллар давом этса, Вашингтон ҳаводан узлуксиз таъминот юборишга ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: