“Саидазиз медгородок” иши судда кўрилади
Олий суд бу бўйича маълумот берди.
11 июнь соат 10:00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида С.Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланади.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар С. Саидалиев, М. Мирходжаев, Ш. Самиев, А. Акрамов, И. Сатвалдиев, Ф. Алимов, Р. Бобоназаров, Л. Шомуродов, Н. Туляганов, Ш. Қуватов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Б. Эркинов, А. Юлдашев, С. Усмонов, Д. Умирзаков, Т. Абдумаликов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, з. Қаюмов, Б. Муминов, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев, Б. Раҳмонов ва Ё. Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
28 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.