«Қурбон ҳайити» байрами куни Тошкентда автобус ва метро йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади

«Қурбон ҳайити» байрами куни Тошкентда автобус ва метро йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади

«Қурбон ҳайити» байрами куни Тошкент шаҳри жамоат транспорти фаолияти юзасидан маълумот берилди.

16–18 – июнь кунлари аҳолининг «Қурбон ҳайити» байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши ва республика бўйлаб саёҳат қилиши, йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда тегишли чораларни амалга оширмоқда.

16 июнь куни «Қурбон ҳайити» намози ўқилиши муносабати билан масжидларга келиб-кетишда пойтахтимиз аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобус ва метро) фаолияти тонги соат 03:00 дан бошлаб йўлга қўйилади.

‼️Шаҳар автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: