Қувайтдаги ёнғинда 39 киши ҳалок бўлди

Қувайтдаги ёнғинда 39 киши ҳалок бўлди

Қувайт жанубидаги Ал-Аҳмади вилоятининг Мангаф шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 43 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Сондакика ёзади .

Қувайт Ички ишлар вазирлиги вакили, бригада генерали Иид Рашид Увайхоннинг сўзларига кўра, департаментга ёнғин ҳақида маҳаллий вақт билан тахминан соат 06:00 да хабар келиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Мангафдаги иккита бинода содир бўлган ёнғин натижасида 35 киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши касалхонада вафот этган, дея таъкидлади у.

Фуқаролик мудофаа гуруҳлари 11 кишини қутқаришга муваффақ бўлди, деди бригадир генерали. Унинг сўзларига кўра, аксарият ҳолларда ўлимга тутундан бўғилиш сабаб бўлган.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Маҳаллий матбуот ёнғин содир бўлган биноларда хорижда туғилган кўплаб ишчилар борлигини хабар қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: