Самарқандда алимент тўловчи қарздорларнинг 24 нафари МДҲ давлатларида қидирувга берилди

Самарқандда алимент тўловчи қарздорларнинг 24 нафари МДҲ давлатларида қидирувга берилди

CHERY жарима майдонида

 

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган қидирув тадбирлари жараёнида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қидирувдаги қарздор жисмоний шахсларни ёки уларнинг мол-мулкларини қидириб топиш, қарздорлар ҳақидаги маълумотларни ички ишлар органларининг қидирув базасига киритиш ва қидирувда бўлган жисмоний шахсларни топиш чораларини кўриш бўйича доимий ижобий ишлар олиб борилмоқда.

 

Хусусан, тадбир доирасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қидирувда бўлган 153 нафар қарздор жисмоний шахслардан 42 нафари топилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

 

Ҳозирги кунда қидирувда бўлган 111 нафар алимент тўловчи қарздор жисмоний шахсларнинг 24 нафари МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни ташкил қилиб, ушбу қидирувдаги қарздорлар бўйича МДҲ давлатларига халқаро сўровномалар юборилган.

Қолган 87 нафар маҳаллий қидирувдаги қарздорларни қидириб топиш юзасидан мутасадди идоралар билан ҳамкорлик ўрнатилган.

 

Мисол учун: Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган 15 та 108 млн 689 минг сўмлик ижро ҳужжатларига асосан қарздор фуқаро О.Д. тегишли «CHERY TIGGO 7» автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

 

Тадбир давомида ушбу транспорт қарздорнинг хонадонидан топилиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: