«Битта одам 1 000 000 сўмдан!.. Тўхтаб туринглар, ҳозир машинада учиб бораман!..» (видео)
Тошкентдан Термизга такси нархи шунча бўлибди. Зўр-ку! Ҳозир нима иш қилмайин, кунига 4 000 000 тополмайман. Икки кун ишласам, тамом, 8 000 000 сўмлик бўлволарканман. Қандингни ур! Мана шунақа байрамлар тез-тез бўлиб турса-да! Одам ёмон маза қилади!.. Тавба, битта нарсага тушунмайман. Ҳаттоки энг кофир давлатларда ҳам қандайдир байрам бўлиб қолса, бирдан нарх-навони тушириб ташлашаркан. Чунки уларнинг калласи йўқ. Чунки улар кофир. Мана биз пул қилишни биламиз. Яна мусулмонмиз. Буни мен айтаяпман. Кўкрагимга уриб айтаяпман… Айтганча, тасбеҳим қаерда қолди? Хотин, тасбеҳни топ!.. Термизгача ширин хаёллар суриб, зикр қилиб кетаман!.. Айланайин, киши бошига 1 000 000 дан…