Таиландда эгизак филлар туғилди

Таиландда эгизак филлар туғилди

Таиланднинг Aюттхая шаҳрида фил эгизак болаларини дунёга келтирди. Камдан-кам учрайдиган бу воқеа “Elephantstay” қўриқхонасида содир бўлди.
Aвстралия радиоси маълумотига кўра, 36 ёшли Жамжуридан нар филча туғилгач, орадан 18 дақиқа ўтиб, иккинчи филча ҳам пайдо бўлди. Кутилмаган ҳодисадан қўриқчилар ҳайратда қолди. Вазни мос равишда 80 ва 60 килограммлик янги жониворлар ҳозир кузатув остида.

Корпорация Осиё филидан бир йўла икки зурриёд туғилишини табиат мўъжизаси сифатида таърифлади. Директор Мишель Риди фил, одатда, эгизак болаламаслигини таъкидлади.

“Save the Elephants” ташкилоти хулосасига кўра, фил эгизаклари туғилиши эҳтимоли бор-йўғи бир фоизга тенг. Ушбу жонивор популяциясида қарама-қарши жинсли эгизаклар дунёга келиши янаям кам учрайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: