Макгрегор – Чендлер жангининг янги муддати маълум қилинди

Макгрегор – Чендлер жангининг янги муддати маълум қилинди

UFC 303 турнирининг Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги марказий жанги қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ташкилотчилар томонидан яримўрта вазн тоифасидаги ушбу жангнинг янги муддати айтилди. Жанг август ёки сентябрь ойидаги рақамланган UFC турнирларининг бири доирасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жангнинг бекор қилинишига Макгрегорнинг машғулотда орттириб олган жароҳати сабаб бўлганди. Ирландияликнинг октагонга қайтиш муддати икки-уч ой бўлиши айтилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: