Трамп ҳусийларга зарба бериш қароридан яна бир бор қайтди

Трамп ҳусийларга зарба бериш қароридан яна бир бор қайтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон ҳужумга тайёргарликни якунлаб, нишонлар рўйхати тасдиқланган ва ҳарбий самолётларга бомбалар юкланаётган пайтда Ямандаги ҳусийларга ҳаво зарбалари бериш операциясини тўхтатди.
The New York Times маълумотларига кўра, Трамп аввал зарбаларга қарши бўлган, аммо Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг аралашиш ҳақидаги чақириғидан сўнг Пентагонга тайёргарлик кўришни буюрган.

Бироқ якшанба куни Трамп яна қарорини ўзгартириб, ҳужумни ҳозирча ўтказмасликка қарор қилган. Нашрга кўра, Трамп атрофидаги кўплаб амалдорлар АҚШнинг Саудиянинг ҳусийларга қарши курашига бевосита қўшилишига шубҳа билан қараган ёки бунга қарши чиққан. Бунга АҚШ армияси Эрон билан урушда аллақачон юклама остида экани ҳам сабаб бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: