НАТО: Россия май ойида Украинада ҳар куни 1000 та одамини йўқотди

НАТО: Россия май ойида Украинада ҳар куни 1000 та одамини йўқотди

Шимолий Атлантика альянси расмийсига кўра, Россия қўшинларида катта муваффақиятга эришиш учун етарли ресурслар ва жиҳозлар йўқ, бироқ улар бу соҳаларда Украина Қуролли кучларига нисбатан сезиларли устунликни сақлаб қолишмоқда.

“Харков вилоятига ҳужум уюштириш чоғида ҳар куни Россия армиясининг ўртача мингта аскари ҳалок бўлди ва ярадор бўлди. Шу билан бирга, Россия ҳар ойда 30 мингга яқин одамни ёллайди, шунинг учун Россия Қуролли кучлари инсон ресурсларини тўлдиришга муваффақ бўлаяпти”, — дея таъкидлади НАТОнинг юқори мартабали расмийси Брюсселдаги брифингда.

Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, Ғарб Россия қўшинларининг Харков вилоятида жиддий ютуққа эришишидан хавотирланишмайди.

“Фронтнинг ушбу қисмида вазият иттифоқчилар Украинага Россия Федерацияси ҳудудининг бир қисмига Ғарб қуроллари билан ҳужум қилишга рухсат бергани туфайли қисман барқарорлашди”, — дея қўшимча қилди Остин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: