Глобал таҳдидлар фонида НАТО ядровий арсеналларини шай ҳолатга келтирмоқда

Глобал таҳдидлар фонида НАТО ядровий арсеналларини шай ҳолатга келтирмоқда

Шимолий Атлантика альянси Россия ва Хитой таҳдиди кучайиб бораётган бир шароитда блокнинг ядровий қуролларини жанговар шай ҳолатга келтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Мен қанча ядро каллаклари ҳушёр туриши ва қайси бири омборда бўлиши кераклиги ҳақида тафсилотга тўхталмайман, аммо бу масалалар бўйича маслаҳатлашмоқдамиз, — деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, НАТО ядро стратегиясининг асоси шаффофлик бўлиши керак, бу эса рақибларга тўғридан тўғри хабар юборишга ёрдам беради.

Мақсадимиз, албатта, ядровий қуролсиз дунё, аммо улар мавжуд экан, биз ядровий иттифоқ бўлиб қоламиз. Россия, Хитой ва Шимолий Корея ядровий қуролга эга, аммо НАТО эга бўлмаган дунё янада хавфлироқ бўлар эди, — дея қўшимча қилган Столтенберг.

Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков Россия “қизил чизиқлар” мавзусига чек қўйиши ва ядровий таҳдидлар масаласида Ғарбга кўзгудек жавоб беришини айтган.

Россия раҳбари Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Россиянинг ядровий доктринасини ўзгартиришни истисно этмаган ва уни “жонли қурол” деб атаган. Путин РФ ядро қуроли билан қўрқитишни режалаштирмаётганини, аммо Европа бу масалада анча-мунча ҳимоясиз эканини таъкидлаган. У иш ядро зарбаларигача бормаслигига ишонч билдирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: