Харом яшашнинг минглаб зиёни!..

Харом яшашнинг минглаб зиёни!..

Анчадан бери Тик ток ва инстаграмни кузатмаётгандим. Фахш забт этиб бўлибдику бу тармоқларни.
“Келнайишка” мавзусини оқловчи ва тарғиб қилувчи ўнлаб дунёқараши бузуқ қизлар тинимсиз видеолар чиқариб келишмоқда экан. Мавзу жиддий тарғиб этилмоқда бўлиб, мени бундай жирканч тарғиботчилар ва шундай харом ишни қилувчи харом сут эмганларнинг тубантабиатини ёқловчилар кўплиги ҳайрон қолдирди.
Ёш йигитларни ёши катта аёллар билан жинсий яқинлигини фойдаларини акс эттирган тўртта психолог аёллар блогига кўзим тушди. Зинони ёқлаб, аҳмоқона фикрларини тўғри деб ўйлашаётгани озурда ҳол этди мени.
Эй нодон ва сўқир “псих” олог ёш йигитнинг ёши катта аёлларга бориши харом иш дейилади. Жинсий заифлашувга олиб боради. Бу ўз исботини топиб бўлган. Харом яшашнинг минглаб зиёни борлиги, нас босган исқирт йигит ва аёллар кўпайиши муқаддас заминдан барака қочишига олиб келишини бу ифлослар тушунишмайдиям назаримда…
Эрни бошқа аёл билан юриб кетишини оқлаб берувчи қатламиям пайдо бўлибди.
Эридан воз кеча олишни, ҳаётда мазза қилиб яшаш сирларини ўргатувчи махлуқлар ҳам талайгина урчибди…
Сериалларнинг фахш саҳналаридан парчалар жойловчи ўнлаб каналлар пайдо бўлибди. Буларни кўриб ўзимни жуда ёмон ҳис  қилдим. Қайнота келин, қайнака келин, қайнука келин, иккинчи эр, онаси ва қизи иккиси бир йигитни севиши саргузашти, дўстининг қизини яширинча…. юрган махлуқ, қўшнисининг хотинини эри кетгач олдига кириб юрган хароми… эҳей… Қаёққа қараб кетяпмиз?
Буни нега ҳеч бир масъул ташкилотлар таҳлил қилиб, тегишли хулоса ва чоралар кўришмаяпти?
Ижтимоий тармоқлардаги камида саксон фоиз контент бузуқлик, фахш, жирканчликни оқловчи ва тарғиб этувчи ғоявий бузғунчиликка хизмат қилувчи расво йўлга ўтиб олишибдику…
Домлалар камайган.
Тармоқларни кузатиб шундай хулоса чиқардимки:
Маънавиятчиларни четга улоқтириб, оқибат дунёқараш ва тарбияда жуда катта жарликка қуладик.
Энди домлаларни четга улоқтириб, жамиятда фахш, исқиртликни тўғри йўл деб ўйлашдай тубанлик ботқоғига ғарқ бўлишни бошлабмиз.
Муфтий ҳазратларига шу постимни ташлаб беринглар илтимос, имкони борлар етказишга ёрдам беринглар.
Ҳурматли Муфтий ҳазратлари, домла имомларни ижтимоий тармоқлардан буткул жиловлаш оқибати яхшиликка олиб келмайди. Илми бор, салоҳияти бор, иймони мустаҳкам имом домлаларни саралаб, тармоқларга чиқиш қилишларига руҳсат беришингизни илтимос қиламан.
Бизда радикаллашувни фақат динга боғлаш касали пайдо бўлган. Радикаллар диний ва дунёвий барча жабҳаларда кўпайиб бормоқда.
Ўзининг аҳмоқона фикрларини энг тўғри деб интернет тармоғига чиқиб, млнлаб аудитория тўплаб юрган психологларнинг катта кўпчилиги радикаллашган, динни қораловчи радикаллар ҳам анчайин кўпайган. Атеист радикаллар анча мунча учраб турибди.
Диний йўналишда радикаллашганлардан кўра дунёвий йўналишларда радикаллашганлар катта кўпчиликни ташкил этади.
Жинсий мулоқот истовчилар, иккинчи ва учунчи хотин бўлишгаям розилик эълонлари ҳам анчайин кўпайган…
Бу билан мени фақат кир, исқирт контент кузатган деган гумонга борманг. Яхши контентлар ҳам кўрдим. Лекин жирканч махлуқлар томонидан жойланаётган контентлар мисли кўрилмаган даражада кўпайган.
Ижтимоий тармоқларга кирган илмсиз ва омилар албатта айниб чиқадиган даражада бузғунчи ғоялар акс этган контентлар, блоглар жудаям кўп.
Наҳотки, бу тармоқларни ҳеч ким таҳлил қилмаса…
Миллат тарбияси ва дунёқарашини тўғри шакллантиришга масъуллар нега жим ўтиришибди?
Мажлисбозликдан ташқари бирон амалий ишга ўтасизларми?
Миллий контент деса фақат сериаллар ва айрим кўрсатувларга буюртма бериш лойиҳасини тайёрлаш билан олти ой вақт ўтказганингизни бир ўйлаб, виждон сал уйғонмасмикан?
Президентимиз ўз вақтида топшириқ бердилар. Ижродаги нўноқликка кимдир жавоб берадими?
Парламентимиз нега ҳотиржам фаолият юритишини умуман ҳазм қилолмайман. Янгидан янги солиқ ва жарималар ўйлаб топишдан ортиб, миллатни ва жамиятни соғлом ушлаб қолиш ҳақида ҳам бош қотиришяптимикан улар?
Тармоқларимизни фахш босиб ётган, ҳаётда фахш кўпайиб, миллатдан барака учаётгани кўриниб тургани бир вазиятда Америкалик киночидан ранжиганлар кўп бўлди. Мен ҳам ғазабландим, албатта. Лекин ўша бир кино билан миллат аёлларини ерга уриш, қоралашга эришиш утопиядан бошқа нарса эмас.
Биз ичдан соғломлашайлик, дунёқарашимизни тўғри шакллантирайлик, ташқи маразлар ер тишлайди шунда…
Ражаб Рўзмуҳаммад.
Мубашшир Аҳмад саҳифасидан олинди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: