Кремль: Путин ва Эрдўған Остонадаги ШҲТ саммити доирасида учрашиши мумкин
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған июль ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида учрашиши мумкин.
Бу ҳақда журналистларга Россия давлат раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
«Агар Туркия президенти ШҲТ саммитида иштирок этса, биз, албатта, Россия ва Туркия раҳбарларининг кенг қамровли учрашувини ўтказишга ҳаракат қиламиз. Учрашув вақти узоқлашмоқда, буни Москва ҳам, Анқара ҳам тушуниб турибди», деди Ушаков.