Қарисаям, пулининг кўплигидан қуйилмаяпти!.. (видео)
Чунки ёмон зерикди. Қараса, хотинининг қулоқлари осилиб қолибди. Сочига оқ тушибди. Пешонаси тиришибди. Ундан кейин «салом-алик»ни интернет қилишга ўтиб олибди… Энди ўзиям жуда гўр эмас. Бир нарсаларни қойиллатадиган ёшдан ўтиб кетганига анча бўлган. Бироқ пули кўп-да. Ана шу пул уни қитиқлайди. Бир нима-бир нималар қилишга мажбурлайди. Кейин у мажбур бўлиб шу ишни қилади. Мана қилаяптиям… Аммо келин ўлгур ёмон пухта экан. Унинг тиржайиб туришига қаранг. Чунки билади, манави чол узоғи билан беш-олти йил яшайди. Ана ундан кейин чолдан унга анча бойлик қолади-да… Ишқилиб, бир амаллаб туғиб олсам бўлди, деб ўйлаяпти ҳозир у!..