Армияга борувчилар мажбурий равишда наркотик моддаларга текширилади
Янги тартибга кўра, муддатли ёки контракт асосида ҳарбий хизматга борадиганлар комиссиядан олдин махсус тиббий кўрикдан ўтади.
Текширув аввал экспресс-тест орқали, зарур бўлса, лабораторияда қон таҳлили билан амалга оширилади.
Наркотик моддалар истеъмол қилгани аниқланган ёки тестдан бош тортганлар ҳарбий хизматга олинмайди. Текширув натижалари сир сақланади.
