Жанубий Корея Россияга экспорт чекловларини 243 тоифадаги товарларга кенгайтиради

Жанубий Корея Россияга экспорт чекловларини 243 тоифадаги товарларга кенгайтиради

Жанубий Корея ҳукумати Россияга яна 243 тоифадаги товарларни етказиб беришни тақиқлаб, Россияга қарши санкцияларни кенгайтиради. Бу ҳақда Yonhap агентлиги республика президенти маъмуриятидаги Миллий хавфсизлик бошқармаси директори Чанг Хо Жинга асосланиб хабар берди.

“Украина можароси бошланганидан кейин Россияга нисбатан қўлланиладиган экспорт чекловларига яна 243 банд қўшамиз ва санкциялар рўйхатини 1402 бандга етказамиз”, – дея маълум қилди расмий.

Унинг қўшимча қилишича, Россияга тегишли деб айтилаётган тўртта кема, беш компания ва саккиз нафар жисмоний шахсга ҳам қўшимча чекловлар жорий этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: