Путиннинг Вьетнамга сафари: Россия Украинага ҳужумни кучайтирадими?
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея ва Вьетнам сафарлари якунлари бўйича матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Украинадаги урушга оид бир неча баёнот берди. Жумладан, Путин Россия қўшинларининг, Украина талаб қилаётганидек, ишғол этилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилиши “афтидан, ҳеч қачон рўй бермайди”, деган. Ғарб мамлакатлари сиёсатчиларининг Россияни жанг майдонида стратегик мағлубиятга учратиш истаги Кремлни фақатгина охиригача боришга мажбур қилиши мумкин.