Баҳодир Жалолов иштирокидаги финал жанги муддатидан олдин якунланди

Баҳодир Жалолов иштирокидаги финал жанги муддатидан олдин якунланди

Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС халқаро ўйинлари давом этмоқда.

Бироз аввал мусобақанинг эркаклар ўртасидаги бокс баҳслари ўз якунига етди. Ҳал қилувчи босқичга терма жамоамизнинг 12 аъзоси етиб келганди. Эркаклар ўртасидаги энг сўнгги жанг энг оғир вазн тоифасида ўтказилди. Унда Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов беларуслик Владислав Смягликовга қарши рингга кўтарилди.

Смягликов Баҳодир чемпион бўлган Токио-2020 Олимпиадасини кучли бешликда якунлаган эди. Уч раундлик жанг сўнгги раундда тўхтатилди. Икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолган беларуслик боксчининг мураббийлари ринг марказига оқ сочиқ ташлашди ва Жалолов БРИКС ўйинлари чемпионига айланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: