Миср ҳукумати зиёратчиларнинг ўлими ортидан 16 та туристик фирманинг лицензиясини қайтариб олади
Миср Бош вазири Мустафа Мадбули 16 та туристик компанияни жаримага тортиш ва уларнинг лицензияларини бекор қилиш ҳақида кўрсатма берди. Бунга сабаб, ушбу компаниялар Маккага зиёратчилар ташрифини ноқонуний равишда ташкил этгани бўлиб, зиёратчиларнинг бир қисми ҳаж пайтида иссиқдан вафот этган, — деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.